Германиянинг «Ганновер» клуби ва Кот-д’Ивуар терма жамоаси ҳужумчиси Дидье Я Конаннинг 3 та автомобили ўғирлаб кетилди. Футболчи турмуш ўртоғи ва болалари билан ватанида дам олаётган вақтда талончилик содир бўлди, деб хабар беради Bild.
Ўғрилар 31 ёшли форварднинг 18 кунлик таътилидан фойдаланиб қолди ва унинг уйига тушди. Улар барча қимматбаҳо буюмлар билан учта автомобиль — клуб томонидан тақдим этилган Volkswagen Touareg ҳамда Я Конаннинг шахсий машиналари Audi Q7 ва Audi R8’ни ўғирлаб кетди.
Полициянинг тахминига кўра, ўғрилар почта қутисининг газета ва реклама буклетларига тўлиб кетганидан уй соҳибларининг йўқлигини билиб олган.
Изоҳ (0)