Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Бразилия термаси форварди Неймарнинг 4 та ўйинга дисквалификация қилингани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«Мен бу мавзуни муҳокама қилиш ниятида эмасман. Неймар — менинг дўстим, мен унга яхшилик тилайман. Афсуски, у бошқа майдонга туша олмайди. Неймар Бразилия термасида жуда муҳим ўринга эга.
Унга сабр тилайман. Дисквалификация қанчалик ҳақли ёки ҳақли эмаслиги борасида фикр билдиришни истамайман», — дейди Месси.
Изоҳ (0)