Американинг Мичиган ва Пенсильвания штатларида 20 июнь, якшанбага ўтар кечаси иккита отишма юз берди, деб хабар беради «Koрреспондент.net».
Мичиган штатининг Детройт шаҳрида ёш боланинг туғилган куни нишонланаётган баскетбол майдончасида юз берган отишма натижасида бир киши вафот этди, саккиз киши яраланди. 21 ёшли эркак отишма қурбони бўлди, болалар жабрланмади.
Бир вақтнинг ўзида ғарбий Филадельфия (Пенсильвания штати) кўчаларидан бирида қуролланган эркак пикник учун тўпланган кишиларга қарата ўқ очди. Етти киши, шу жумладан икки ва ўн ёшли болалар ҳам яраланди.
Ҳар иккала ҳолат бўйича ўқ отган шахслар тўғрисида маълумот йўқ, босқинчилик сабаблари номаълум.
Изоҳ (0)