Франция бош вазири Мануэль Вальс «Барселона» ва «Ювентус» ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси финалини томоша қилиш учун Берлинга қилган сафарига ишлатган 2,5 минг еврони давлат хазинасига қайтарди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Мануэль Вальс сафар учун ҳукумат самолётидан фойдалангани туфайли танқид остида қолган эди. Ҳукумат раҳбарининг расмий дастурида бу кўзда тутилмаган.
Бош вазирнинг ўзи сафардан мақсад ўйинни томоша қилиш эмас, балки Европа футболи амалдорлари билан учрашув бўлганини таъкидлаган.
Изоҳ (0)