Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой, агар зарур бўлса, Шимолий Кореяга сўнгги 100 йил ичидаги энг кучли қурғоқчилик оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришда тайёр. Бу ҳақда 18 июнь, пайшанба кунги брифингда ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лу Кан айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Биз қурғоқчилик ҳақида хабардормиз ва КХДРга бу борада ҳамдардлик билдирамиз. Умид қиламизки, Шимолий Корея ҳукумати ва халқи иложи борича тезроқ офатдан қутулади. Хитой КХДР сўрови билан кўмак беришга тайёр», — деди Лу Кан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея жорий йил ёзида сўнгги юз йилдаги энг кучли қурғоқчиликни бошидан кечираётгани хабар берилган эди.

КХДРда давом этаётган сўнгги юз йил ичидаги энг кучли қурғоқчилик қишлоқ хўжалигига улкан зарар етказмоқда. Ёмғирлар йўқлигидан бутун мамлакатдаги гуруч плантациялари, айниқса Хванхе ва Пхёнан провинцияларидаги экинлар нобуд бўлади.

Қайд этилишича, Шимолий Корея қишлоқ хўжалиги 1990 йиллар ўрталаридан буён ҳам қурғоқчилик, ҳам сув тошқинларидан бир неча марта зиён кўрган. Ғарб матбуоти бу даврда мамлакатда 100 минглаб одамлар ҳалок бўлгани ҳақида ёзган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди