Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Фуқаролик ташаббуслари қўмитаси» раҳбари, собиқ молия вазири Алексей Кудрин Россия президентлигига муддатидан аввал сайловлар ўтказишни таклиф қилди, дея хабар бермоқда Meduza.

Фото: cont.ws

Фото: cont.ws

Петербург халқаро иқтисодий форумида нутқ сўзлар экан, Кудрин Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни намуна қилиб келтирди.

Кудрин сўзларига кўра, муддатидан аввалги сайловлар Назарбоевга бешта ислоҳотни амалга ошириш бўйича «100 та муайян қадам» дастурини ҳаётга тезроқ татбиқ этиш имконини берди.

Унинг қўшимча қилишича, агар Россияда парламент сайловларини тезлаштириш имконияти муҳокама қилинаётган бўлса, президентлик сайловларини бошқа вақтга кўчириш ҳақида ҳам ўйлаб кўриш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди