Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Лу Кан Жанубий Хитой денгизида «одатий қурилиш ишлари» олиб борилаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Хитой Жанубий Хитой денгизидаги ўз оролларида, рифларида ва бошқа ҳудудларида одатий қурилиш ишларини олиб бормоқда. Бошқа давлатлар Хитойга ўз ҳудудида нима билан шуғулланишини кўрсатишга ҳаққи йўқ», — деди у АҚШ Давлат департаментининг тегишли баёноти ҳақидаги саволга жавобан.
Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Жон Кирби АҚШ Хитой Жанубий Хитой денгизини ҳарбийлаштираётганига аминлигини ва Пекин бундай фаолиятини тўхтатиши лозимлигини маълум қилган эди.
Маълумот учун, Жанубий Хитой денгизидаги кўплаб ороллар Хитой, Вьетнам, Бруней, Малайзия ва Филиппин ўртасидаги баҳсли ҳудудлар ҳисобланади.
Изоҳ (0)