Непал ҳукумати апрель ойидаги кучли ер силкиниши ва кўчкилардан сўнг Русаванинг тоғли ҳудудларидаги қишлоқлардан бирида 193 нафар кишининг қурбон бўлганлигини қайд этди, деб хабар беради «РИА Новости» Reuters агентлиги маълумотларига таяниб.
Аввалроқ Лангтанг миллий боғидан узоқ бўлмаган Русава ҳудудида қутқарувчилар томонидан 55 нафар қурбон бўлганлар топилиб, 190 киши бедарак йўқолган деб хабар берилган эди. Улардан 10 нафари Непал армияси ҳарбий хизматчилари, 40 нафари эса гид ва юк ташувчилар, маҳаллий аҳоли, шунингдек 4 нафари чет эл фуқароларидир.
Маҳаллий ҳукуматнинг хабар беришича, янги кўчкиларнинг содир бўлиши Лангтанг миллий боғи ҳудудидаги қидирув ишларини қийинлаштирмоқда. 15 июнь, душанба куни яна қор кўчишлари оқибатида фожиа жойида ишлаётган 5 нафар аскар жабрланди.
Зилзила оқибатида 597 аҳолиси ҳалок бўлган Русава фожиа оқибатида энг кўп жабрланган ҳудудлардан бири ҳисобланади.
Непалда 25 апрель куни 7,9 магнитудали зилзила содир бўлиб, охирги маълумотларга қараганда, унинг оқибатида 8700 дан ортиқ киши қурбон бўлди, яна 22 493 киши жабрланди.
Изоҳ (0)