КХДР Жанубий Кореянинг икки нафар фуқароси — 58 ёшли Ли Чан Хо ва 50 ёшли Чжин Со Ённи «яхши истак белгиси» сифатида Сеулга репатриация қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Уларга жорий йилнинг 11 май куни чегарани ноқонуний тарзда кесиб ўтиш айби қўйилган. Ўтказилган текширувдан кейин КХДРнинг масъул органлари «инсонийликдан келиб чиқиб ва уларнинг чин дилдан тан олишини инобатга олиб» жанублик корейсларни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилган.
Пхеньян Жанубий Корея томонига Қизил хоч жамияти орқали тегишли билдиришнома жўнатган. 17 июнь куни Ли Чан Хо ва Чжин Со Ён Корея яриморолини иккига ажратиб турувчи ҳарбийсизлаштирилган ҳудуддаги Пханмунжом чегара пунктида Жанубий Кореяга топширилган.
Изоҳ (0)