Россия Биринчи каналининг «Голос» мусиқий лойиҳасининг янги мавсуми учун кастинг Тошкент шаҳрида ҳам бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Myday.uz».
Биринчи канал учун кастингга рўйхатга олиш 27 июнь куни Face Catalog Uzbekistan кастинг агентлигининг офисида бўлиб ўтади. Кастингда 17 ёшдан катта иштирокчилар қатнашиши мумкин. Кастингга иштирокчи овози ёзилган тайёр видео ёки фонограммани олиб бориши лозим.
Эслатиб ўтамиз, «Голос» лойиҳасининг биринчи мавсумида Севара Назархон иштирок этган бўлса, иккинчи мавсумида Наргиз Зокирова финалгача етиб борган эди. «Голос. Дети» лойиҳасининг иккинчи мавсумида эса ўзбекистонлик Сабина Мустаева ғолиб деб топилди.
Изоҳ (0)