Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду «Реал» раҳбариятига жамоада қолишга ва Рафаэл Бенитес қўл остида шуғулланишга рози эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Uff.uz».
Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг «Реал» билан тузган шартномаси 2018 йилга қадар давом этади. У йилига 14 миллион фунт маош олади.
Аввалроқ Роналду жамоадан кетмоқчи экани маълум қилинган эди. Роналдунинг хизматига Парижнинг «ПСЖ» клуби жиддий қизиқиш билдирган.
Изоҳ (0)