Май ойининг охирги кунларида Ўзбекистон Давлат Консерваториясида ўтказилган Насиба Абдуллаеванинг талабалар учун аталган «мастер-класс»идан Консенрватория маъмурияти концерт сифатида фойдалангани маълум бўлди, деб хабар бермоқда «Sayyod.com».
Қайд этилишича, талабалар учун мастер-класс сифатида келишилган бу концертга чипталар сотиб, зал оддий томошабинлар билан тўлдирилган ва асосий ният бўлган талабаларга залдан деярли жой тегмай, улар ё тикка турган ва ёки коридордан концертни эшитишдан бошқа иложи қолмаган.
«Талабалар учун мастер-класс эмас, аслида концерт дастури бўлиб чипталар сотилганидан кейин хонандага чипталар сотувидан гонорар тўланиши керак, аммо бу амалга оширилмаган, демакки Халқ артистини текинга алдаб, унинг концертидан пул ишлашган чоғи», — дейилади хабарда.
Концертда бўлганларнинг айтишича, маъмурият ҳаттоки дастурга тақаб бошқа концертни ҳам ўтказишга улгуриб, Насиба Абдуллаевани куттирган.
Мазкур воқеа юзасидан Насиба Абдуллаевадан қизиқилганда у бу воқеа ҳақида ҳаттоки тўхталиб ўтишни ҳам истамаслигини айтиб қўл силтаган: «Бир нарсани айтишим мумкин, ўша ташкилотчилар билан бу илк ва сўнгги маротаба ишлашим».
Изоҳ (0)