Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили 14 июнь, якшанба куни Тбилисидаги сув тошқини натижасида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб Мотам куни ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилди, деб хабар қилади "TASS".
Дастлабки маълумотларга қараганда, табиий офат натижасида 12 киши ҳалок бўлди, шулардан уч нафари Тбилиси ҳайвонот боғи ходимларидир. 24 киши эса бедарак йўқолди.
Қутқарув хизмати ходимлари, Ички ишлар вазирлиги, Тбилиси мэрияси ва ҳарбий хизматчилар томонидан сутка давомида 100 дан ортиқ киши қутқарилди, улардан 15 га яқини касалхоналарга етказили ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.
Изоҳ (0)