Ўзбекистонда Глобал вакциналар ва иммунизация альянси кўмагида инсон папиллома вирусига қарши вакцина жорий этилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди «12news.uz».
«Жаҳон» ахборот агентлиги хабарига кўра, бу мавзуга боғлиқ долзарб масалалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси экспертлари билан ўтказилган учрашувда муҳокама қилинган.
Эскпертларнинг сўзларига кўра, бачадон бўйни саратони профилактикаси ва унга қарши курашиш бўйича комплекс миллий режани ишлаб чиқиш учун қатор ишларни амалга ошириш лозим. Скрининг бўйича жорий қонунчиликни кўриб чиқиш, тегишли маълумотларни таҳлил қилиш, турли харажатларни ҳисоблаш шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)