Twitter микроблоглар сервиси шахсий хабарлардаги 140 та белгиларга чекловни олиб ташлайди, деб хабар беради «РИА Новости» компаниядаги Direct Messages лойиҳаси раҳбари Сачин Агарвалга таяниб. Янгилик 2015 йилнинг июль ойидан амал қилади.
Янги лимит ўн мингта белгидан иборат бўлиши кутилмоқда. «Сизга бу янгилик Twitter хабарларида қандай акс этиши қизиқарли бўлиши мумкин. Ҳеч қандай! Твитлар узунлиги аввалгидек 140 та белги билан чекланади», — дейди Агарвал.
7 апрелда микроблоглар сервиси қўшимча 116 та белги билан ретвит қилинган твитни шарҳловчи функцияни ишга туширган эди. Бу хизмат веб версия ва iOS дастури учун мўлжалланган. Яқин келажакда бу хизматдан Android қурилмалари эгалари ҳам фойдаланиши мумкин бўлади.
Twitter микроблоглар сервиси 2006 йилнинг июль ойидан ишга тушган бўлиб, ҳозирги кунда 500 миллиондан ортиқ фойдаланувчи унда рўйхатдан ўтган.
Изоҳ (0)