Тошкентда бўлиб ўтган Франция—Ўзбекистон бизнес форумида «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси ўз чиқишида компанияда нақд пулни яшириш ҳолати борлигини айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Today.
«Ҳеч кимга сир эмаски, нақд пул яширилишининг субъектив сабаблари бор. Шунинг учун жамоат транспортларида контактсиз тўлов тизимини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Компания вакиллари жорий йилда Францияга бориб, ушбу давлат тажрибаси билан танишди», — деди у.
Компания вакилининг сўзларига кўра, Тошкентда ушбу тизим жорий этилишининг энг охирги муддати 2016 йил бўлади. Бироқ барча ишлар жорий йилда ҳам якулланиши мумкин.
Изоҳ (0)