Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Warner Bros. кинокомпанияси Лас-Вегасдаги Лиcенсинг Эхпо кўргазмасида «Бетмен Суперменга қарши: Адолат тонгида» фильми бош қаҳрамони бошқарадиган автомобиль макетини намойиш этди. Motor.ru’нинг қайд этишича, автомобиль соатига 330 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Фото: Motor.ru

Фото: Motor.ru

Янги «Бетмобил»нинг двигатели ҳақидаги маълумотлар сир сақланмоқда. Уни ишлаб чиқиш вақтида ҳам фуқаролик технологияларидан, ҳам ҳарбий ишланмалардан фойдаланилгани маълум, холос. «Бетмобил»нинг узунлиги олти метрдан ортиқ, оғирлиги эса 3175 килограммга тенг.

Автомобильнинг тумшуқ қисмига иккита ҳаракатланувчи катта калибрли пулемёти бор турел ўрнатилган. Тўлиқ зирҳланган автомобилга, шунингдек, «фаол ҳимоя тизими» ва стелс-технологиялар ҳам татбиқ этилган.

«Бетмен Суперменга қарши: Адолат тонгида» фильми премьераси 2016 йил баҳорида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Фильмда бош ролларни Бен Аффлек ва Генри Кавилл ижро этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Электр таъминотидаги узилишларга кўп дуч келдим» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IT-мутахассис таассуротлари
Дунё
«Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?
Спорт
Бобур Абдухолиқов Беларусда мавсумнинг энг яхши тўпурари ва энг яхши футболчиси совринига эга чиқди