Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Monocle Magazine нашри 2015 йилда яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхатини эълон қилди. Korrespondent.net’нинг хабар беришича, унда биринчи ўринни Япония пойтахти Токио эгаллаган.

Фото: Korrespondent.net

Фото: Korrespondent.net

Журнал экспертларининг қайд этишича, Япония пойтахти майдони ҳаддан ташқари катта бўлгани ҳолда, ақлбовар қилмас даражада тинч ва сокиндир.

Рўйхатда иккинчи ўринни Вена, учинчи ўринни эса Берлин эгаллади. Кучли ўнликдан, шунингдек, Мельбурн, Сидней, Стокгольм, Ванкувер, Хелсинки ва Мюнхен каби шаҳарлар жой олган.

Ўтган йилги рейтинг етакчиси – Дания пойтахти Копенгаген 10-ўринни Швейцариянинг Цюрих шаҳри билан бўлишиб турибди.

Рейтингни тузиш вақтида турар жой шароитлари, нарх-наво, жиноятчилик даражаси, соғлиқни сақлаш сифати ва ишбилармонлик муҳити каби омиллар ҳисобга олинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Кассета можароси» — Украина президенти кабинетига ўрнатилган диктофон, Антарктидага учган самолёт ҳалокати ва Теҳрон конференциясининг бошланиши. Кун хронологияси...
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 137 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Тўқаев Путиннинг таклифи билан Москвага борди