Йўловчилар сонининг кўпайганлиги муносабати билан Тошкент—Қўнғирот—Тошкент йўналишида қўшимча №54/53 поезд ишга тушади, деб хабар беради «Газета.uz».
Қўшимча рейс қатнови 14 июндан 6 сентябрга қадар якшанба кунлари амалга оширилади ва эндиликда поезд ҳафтасига уч марта ушбу йўналишда қатнайди.
Поезд Тошкентдан сешанба, жума ва якшанба кунлари 16:50 да, Қўнғиротдан эса сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари 08:53 да жўнайди.
Изоҳ (0)