Германиялик Ингеборга Злюм-Раппопорт ёзма имтиҳонни топширганидан 77 йил ўтиб 102 ёшида замонамизнинг энг кекса фан докторига айланди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
Қайд этилишича, у 1938 йилда 25 ёшида Гамбургдаги яҳудийлар шифохонасида врач ёрдамчиси бўлиб ишлаган ва «Дифтерия» (бўғма) мавзусида диссертация ёзган. У ёзма имтиҳонни топширган, бироқ нацистлар қонунчилигига кўра келиб чиқиши яҳудий бўлгани туфайли оғзаки имтиҳонга қўйилмаган.
Унинг илмий раҳбари ушбу тақиқ бўлмаганда докторлик ишини қабул қилган бўлишини маълум қилган. Кейин аёл АҚШга кўчиб кетиб, у ерда бўлажак эри билан танишган ва у билан бирга Коммунистик партияга аъзо бўлган. 1950 йилларда Шарқий Берлинга кўчиб келиб, клиникада ишлаган ва кўплаб мукофотлар олган.
Гамбург—Эппендорф университети клиникаси тиббиёт факультети декани унинг қисматидан хабар топгач, Злюм-Раппопортга оғзаки имтиҳонни топширишга тухсат берган. Имтиҳондан май ойида муваффақиятли ўтган аёлга диссертация ҳимояси тўғрисидаги гувоҳномани тантанали топшириш маросими 9 июнь куни бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)