«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқарув раиси ўринбосари Тоҳир Жалилов Uz-Daewoo Россияга бир нечта янги моделларни етказиб беришни режалаштираётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «АвтоСреда».
«Бундай режалар мавжуд. Бу нафақат маҳсулот турлари кенгайиши, балки такомиллаштириш ва Uz-Daewoo’нинг ҳозирги моделлари авлодини алмаштириш ҳамдир. Биз стратегияни ўзгартиришни режалаштирмаяпмиз. Тўғрироғи, бир нечта тузатишлар ҳақида гапириш мумкин.
Ҳозирда яқин келажакда брендимиз билан юз берадиган глобал ўзгаришлар томон келяпмиз. Бугун бизнинг асосий вазифаларимиз — бозордаги улушимизни сақлаб қолиш ва дилерлик тармоғини мустаҳкамлаш, у ерда янги автомобиллар сотилиши камайиши туфайли биринчи ўринга сервис ва Trade-in чиққан», — деди Тоҳир Жалилов.
Изоҳ (0)