Қозоғистон Таълим вазирлиги сейсмология тажриба−методик экспедицияси Олма−ота шаҳридан 372 километр жануби−ғарбда, Қирғизистон ҳудудида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлганини қайд этди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
«Сейсмик станциялар тамоғи томонидан 2015 йил 8 июнь куни Олма−ота вақти билан соат 10:50 да зилзила қайд этилди. Зилзила маркази Олма−отадан 372 километр жануби−ғарбда, Қирғизистон ҳудудида бўлган», − дейилади хабарда.
Сейсмологлар маълумотларига қараганда, зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган.
Изоҳ (0)