Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд Россия билан муносабатлардаги кескинлик кучаяётган шароитда Лондон мамлакат ҳудудида АҚШ ядро ракеталарини жойлаштиришга тайёрлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг ҳарбий фаоллиги ошиб бораётгани, жумладан Калининградга ракеталар жойлаштирилганига жавобан Буюк Британия Владимир Путинга «аниқ сигналлар» бериши керак.
Хаммонднинг таъкидлашича, АҚШ ядро ракеталарини жойлаштириш имконияти ҳозирча назарийлигича қолади, чунки Ғарб Украинадаги можаро давом этаётган шароитда «ортиқча провокациялар»ни бошлашни ва қуролланиш пойгасининг янги босқичини бошлашга ташаббус кўрсатишни барибир истамайди.
Изоҳ (0)