«Интернасьонал» ярим ҳимоячиси Алекс ўйин бошланмасидан олдин сариқ карточка олди, деб хабар беради «Сегодня».
Алекс Бразилия чемпионатининг 5-туридаги «Палмейрас»га қарши ўйин олдидан аввалига ҳакам билан тортишди, кейин эса реферининг учрашувни бошлаш учун берган кўрсатмасини беэътибор қолдирди. Бу ҳаракати учун хавбек ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.
Бутун жамоа реферини бу қароридан қайтаришга уринди, аммо у ўз қарорини ўзгартирмади.
https://youtu.be/tEozraLlvgI
Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.
Изоҳ (0)