5 июнь куни Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган талаба қизлар ўртасида турнирга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради «Sports.ru».
«Бунёдкор» ФК мажлислар залида Ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2015 “F” гуруҳи 2-тур Германия — Ўзбекистон учрашувидан сўнг бўлиб ўтган маросимда Тошкент шаҳридаги 8 олий ўқув юрти иштирок этиши аниқлаб олинди ва жамоалар гуруҳларга ажратилди.
Талаба қизлар футболи. Қуръа натижалари қуйидагича кўриниш олди:
A гуруҳи:1. Тошкент нефть ва газ университети (Нефть-газ)2. Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (Сингапур)3. К.Бекзод номидаги санъат ва дизайн институти (К. Бекзод)4. Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ)
B гуруҳи:1. Низомий номидаги Тошкент давлат педогогика университети (ТДПУ, Низомий)2. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети (ЎзДЖТУ)3. Тошкент тиббиёт академияси (ТошТА)4. ИНҲА университети
Учрашувлар ўтказилиш вақти эса қуйидагича:
A гуруҳи22 июнь: Нефть-газ — Сингапур, К. Бекзод — ТАТУ23 июнь: Нефть-газ — К. Бекзод, Сингапур — ТАТУ24 июнь: Сингапур — К. Бекзод, ТАТУ — Нефть-газ
B гуруҳи22 июнь: Низомий — ЎзДЖТУ, ТошТА — ИНХА23 июнь: Низомий — ТошТА, ЎзДЖТУ — ИНХА24 июнь: ЎзДЖТУ — ТошТА, ИНХА — Низомий
Гуруҳ баҳсларидан сўнг ҳар бир квартетдан энг яхши натижа қайд этган икки жамоа турнирнинг 1/2 финалга йўл олади.
Ярим финал учрашувлари 26 июнь куни бўлиб ўтса, ҳал қилувчи беллашув 28 июнь соат 19:00 да «Бунёдкор» стадионида бошланади.
Изоҳ (0)