БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистонга мамлакатда озиқ-овқат вазиятини яхшилашдаги ютуқлари учун соврин топширади, деб хабар бермоқда UzDaily.
6—13 июнь кунлари Италиянинг Рим шаҳрида ташкилотнинг 39-сессияси бўлиб ўтади. Унда 130 га яқин вазирлар, 12 нафар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек бошқа юқори даражадаги расмий вакиллар қатнашади.
7 июнь куни Мингйиллик ривожланиш мақсадлари доирасида ютуқларга эришган 15 та давлатни тақдирлаш бўйича махсус маросим ўтказилади. Булар — Ангола, Боливия, Хитой, Коста-Рика, Доминикан Республикаси, Габон, Лаос, Мали, Мьянма, Мозамбик, Непал, Уммон, Соломон ороллари, Суринам ва Ўзбекистон.
Изоҳ (0)