АҚШ Конгресси Миллий хавфсизлик агентлигининг мамлакат фуқароларини кузатиш ва маълумот тўплаш ваколатини узайтиришдан бош тортди, деб хабар бермоқда «РБК».
Май ойи ўрталарида Вакиллар палатаси «Эркинлик тўғрисидаги акт»ни кўпчилик овози билан қабул қилган эди. Бироқ Сенатда ҳужжат керакли 60 фоиз овозни тўплай олмади. Спикер Митч Макконнелнинг аввалги ҳужжатнинг амал қилиш муддатини икки ойга чўзиш ҳақидаги таклифи ҳам етарли овоз йиға олмади.
Эслатиб ўтамиз, ҳужжатнинг ваколат муддати 1 июнда ўз якунига етади. Аввалроқ, АҚШ президенти Барак Обама бу масалада Сенатдаги республикачилар етакчиси билан учрашгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)