Австралиянинг энг бой кишиси ва дунёдаги энг бой аёллардан бири бўлган Жина Райнхарт (бойлиги 17 миллиард долларга баҳоланган) ўз фарзандлари билан уч йил давом этган судлашувдан кейин оилавий жамғармани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлди, деб хабар бермоқда «Knews.kg».
Hope Margaret Hancock Trust жамғармаси 1988 йилда Райнхартнинг отаси Лэнг Хэнкок томонидан ташкил этилган бўлиб, 2011 йилда унинг тўрт нафар невараси — Жон, Бьянка, Жиния ва Хоупга ўтиши керак эди. Бироқ ушбу муддат келишидан олдин, уларнинг онаси жамғарма низомини ўзгартириб, бу вақтни 2068 йилгач узайтирди.
Шундан кейин Жон ва Бьянка 61 ёшли Райнхартни 3 миллиард долларлик жамғармани бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ташаббуси билан чиққан. Кенжа қиз Жиния онаси тарафга ўтган, Хоуп эса онасидан 45 миллион доллар компенсация олгач, можародан чиқиб кетган. Суд бошқарув ҳуқуқини Бьянкага олиб берган. Бироқ у муҳим қарорларни қабул қилиш чоғида бошқа ҳиссадорлар билан маслаҳатлашиши лозим.
Изоҳ (0)