5 июнь куни Латвиянинг Юрмала шаҳрида Eurochambers — Европа Савдо-саноат палаталари уюшмасининг Марказий Осиё давлатлари Савдо-саноат палаталари раҳбарлари иштирокида пленар йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Review.uz».
Учрашув уч қисмдан иборат бўлади. Биринчи қисмда таркибига Европа Иттифоқи, Россия, Белоруссия, Украина, Молдова, Арманистон, Озарбайжон, Туркия ташкилотлари кирадиган Eurochambers’нинг бевосита ўз йиғилиши ўтказилади.
Иккинчи қисмда Европа Иттифоқи — Марказий Осиё форуми бошланиб, унда Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон Савдо-саноат палаталари раҳбарлари ўз мамлакатларидаги бизнес имкониятлари ҳақида иштирокчиларга маълумот беради. Учинчи қисм эса норасмий учрашувлардан иборат бўлади.
Изоҳ (0)