Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик олимларнинг аниқлашларича, фавқулодда жазирамалардан кўра қаҳратон кунларда кўпроқ одам ҳалок бўлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Фото: TASS

Фото: TASS

Тадқиқотчилар жаҳоннинг 13 мамлакатидаги 384 шаҳарда 1985-2012 йиллар оралиғида қайд этилган 74 миллионга яқин ўлим ҳолатларини ўрганиб чиқиб, уларнинг 7,3 фоизи совуқ ҳаво билан, атиги 0,4 фоизи эса жазирама билан боғлиқлигини аниқлашди.

Олимлар яна бир кутилмаган хулосага келишди: кутилмаган об-ҳаво шароитлари иқлим билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг фақат 11 фоизига дахлдордир. «Организмни қуёш ёки совуқ уруши натижасида ҳалок бўлганлар сони кўпчиликни ташкил этмайди», - деб ёзади тадқиқотчилар.

Тадқиқот якунларига кўра совуқ ҳавонинг хавфлилик даражаси ошиб кетганига олимлар Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларидаги шаҳарларни кўриб чиқмаганликлари ҳам қисман таъсир қилган бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ногиронлиги бор болага мурожаат қилинганидан қатъи назар нафақа тайинланади
Маҳаллий
Ўзбекистонда жинсий зўравонлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
Маҳаллий
Амударёда янги қурилаётган темирйўл кўпригининг бир қисми қулаб тушди