Бельгиянинг Мехелен шаҳри прокуратураси Skype интернет хизматига нисбатан жиноят иши қўзғатилиши эҳтимоли билан жиноий таъқибни бошлади, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Le Soir газетаси маълумотларига кўра, бундай қарор Skype терговчиларга жиноий ҳаракатларни содир этганликда гумон қилинган икки шахснинг музокараларини тинглашга рухсат бермагани учун қабул қилинган. Терговга биноан, асли арманистонлик икки шахс 2012 йилда контрабанда маҳсулотлари ва ўғирланган мулк борасидаги муҳокамалар учун Skype хизматларидан фаол фойдалана бошлаган.
Ўшанда Skype Бельгиянинг телефон оператори эмаслиги ва Бельгия қонунчилиги унга амал қилмаслигини айтиб, гумонланувчиларнинг суҳбатлари ёзувини прокуратурага беришдан бош тортган. Мехелен прокуратураси фикрича, бу вазиятда Skype Бельгиянинг телекоммуникациялар тўғрисидаги қонунини бузган.
Изоҳ (0)