Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 2020 йилгача Қизил олма конида умумий қиймати 185 миллион долларлик иккита ерости кони қурилади, деб хабар бермоқда «12news.uz».
2015 йилда «Олмалиқ металлург қурилиш» трести Тошкент вилояти ҳудудидаги Қизил олма конида 83 миллиард сўмдан ортиқ инвестиция жалб этилиши кутилаётган «Самарчук» участкасидаги ерости кони қурилишини давом эттиради.
2019 йилгача қуриб битказилиши кутилаётган янги коннинг қуввати йилига 100 минг тонна рудани ташкил этади.
Изоҳ (0)