Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган Eurovision—2015 танловида Швеция вакили Монс Зелмерлёв ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилган эди. «Hi-Tech.Mail.ru» танлов иштирокчилари қандай гаджетлардан фойдалангани тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди.
Танлов иштирокчиларининг катта қисми iPhone смартфонларидан фойдаланиши маълум бўлган. Жумладан, Полина Гагарина (Россия), Даниэль Каймаковски (Македония), Элнур Ҳусейнов (Озарбайжон), Дебра Скарлетт (Норвегия), Леонор Андраде (Португалия), Элхада Дани (Албания), Нина Сублатти (Грузия), Элина Борн (Эстония), Genealogy (Арманистон) ва Il Volo (Италия) гуруҳлари, Монс Зелмерлёв (Швеция), Надав Гедж (Исроил), Марта Яндова (Чехия), Мишель Перниола (Сан-Марино), Моника Линките (Литва) айнан Apple маҳсулотларини маъқул кўрган.
Samsung смартфонларидан Эдурне (Испания), Бояна Стаменов (Сербия) фойдаланади. Венгрия вакиласи Boggie’ни смартфондан кўра кўпроқ планшет билан кўришган. Маймуна билан биргаликда Белоруссия шарафини ҳимоя қилган Юзари эса селфи олиш бўйича рекорд ўрнатган.
Изоҳ (0)