«Барселона» клуби бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган «Депортиво»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтар экан, асосий таркиб борасида ҳам тўхталиб ўтди, деб хабар қилади «Uff.uz».
«Хави мазкур ўйинда асосий таркибда майдонга тушади. У жамоани тарк этишга қарор қилди. Унга омад тилаб, хайрлашамиз. Шунингдек, Вермален ҳам асосий таркибда майдонга тушади. Бизнинг таркибимиз ўзига хос, барча аҳил-иноқ», - дейди Энрике.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил ёзида «Арсенал»дан сотиб олинган бельгиялик Томас Вермален сурункали жароҳатлар сабаб ҳозирга қадар «Барселона» сафида бирон марта ҳам майдонга тушмаганди.
Изоҳ (0)