Доғистоннинг Хасавюрт шаҳрида бўлиб ўтган 1995—1997 йилларда туғилган ўсмирлар орасида эркин кураш бўйича Бутунроссия XXXVII очиқ мусобақасида ўзбекистонлик курашчи Ҳасанбой Раҳимов 96 килограммгача бўлган вазн тоифасида кумуш медаль соҳиби бўлди. Бу ҳақда «12news.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг яна бир вакили Ҳожиакбар Ўткиров эса 50 килограммгача бўлган вазн тоифасида бешинчи ўринни эгаллади.
Мусобақада Россия, Озарбайжон, Арманистон, Литва, Тожикистон, Ўзбекистон, Беларусь, Латвиядан 250 дан ортиқ спортчилар иштирок этди.
Изоҳ (0)