Чеченистонда селфи фотосуратга тушиш учун бетон плитанинг устига чиқишга уринган 15 ёшли ўсмир унинг остида қолиб ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Дастлабки маълумотларга кўра, Грознийнинг Сайханов кўcаҳсида 15 ёшли ўсмир суратга тушиш мақсадида ер майдони атрофидаги бетон тўсиқ устига чиқмоқчи бўлган, бироқ плиталардан бири йиқилиб, уни босиб қолган», − дейилади Россия Тергов қўмитасининг Чеченистон бўлими хабарида.
Олинган жароҳатлар туфайли ўсмир воқеа жойида жон берган. Ҳозирда тергов органлари бетон тўсиқ ўрнатилган ер участкаси эгасининг исмини аниқлаштирмоқда.
Изоҳ (0)