Шимолий Корея янада ихчамроқ ядро зарядларини ишлаб чиқаришга ва узоқ радиусда ҳаракатланувчи ракеталар аниқлигини оширишга муваффақ бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Рёнхап» агентлиги хабарига кўра, КХДР Мудофаа давлат қўмитаси вакили нафақат ўрта ва қисқа, балки узоқ радиусда ҳаракатланувчи ядро ракеталари ҳам мўлжалга тегишнинг максимал аниқлигини кафолатлайдиган даражага етганини маълум қилган.
Шунингдек, ҳужжатларда «8 май куни стратегик сувости кемасидан баллистик ракетанинг муваффақиятли учирилиши Корея мудофаа қудратининг максимал даражада мустаҳкамланишига буюк ҳисса қўшгани» айтилган. Баёнот муаллифлари КХДР душманларини БМТ орқали санкцияларни кучайтиришга уриниб, Пхеньяннинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашига таҳдид қилмасликка чақирган.
Изоҳ (0)