Саудия Арабистонида жаллод лавозими учун саккизта иш ўрни очилди. Бу ҳақда давлат фуқаролик хизматида ишлашни истовчиларга мўлжалланган порталдаги эълонга асосланиб Reuters хабар бермоқда.
Номзодлардан махсус қобилиятлар талаб қилинмаган. Эълонда айтилишича, уларнинг асосий вазифаси ўлим жазоси ҳукмларини бажариш ва баъзи қонунбузарликлар учун тана аъзоларини чопиб ташлашдан иборат бўлади. Ушбу иш учун давлат хизматчиларига тўланадиган энг кам иш ҳақи белгиланган.
Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони 2014 йилда ўлим жазоси ижро этилиши бўйича Хитой ва Эрондан кейин учинчи ўринни эгаллаган. Тўртинчи ва бешинчи ўринларда эса Ироқ ва АҚШ қайд этилган.
Изоҳ (0)