«Тенг имкониятлар» ижтимоий маркази Қирғизистонда кўзи ожизлар ва кўз нури паст кишилар учун GPS тизими бўйича илк мактабни ташкил этади, деб хабар бермоқда «Knews.kg».
Ушбу мактабда кўзи ожизлар ва кўз нури паст одамлар шаҳарда осон ҳаракатланиш имконини берувчи Open Street Map харитаси ва OsmAnd навигация дастурининг махсус имкониятларидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Бундай мактабни очиш ғояси Жокоргу Кенеш депутати Дастан Бекешевдан чиққан. Қайд этилишича, Марказий Осиёда ягона бўлмиш мактабда Қирғизистон ва Қозоғистон фуқаролари ўқиши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)