«Тошшаҳартрансхизмат» тизимидаги 10 та корхонадан 10 миллиард сўмдан ортиқ пул маблағлари (Ўзбекистон Марказий банки курси бўйича 4 миллион доллар) ўғирлангани фош этилди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Ушбу маблағлар ҳужжатларни сохталаштириш, иш режаси бажарилиши тўғрисидаги маълумотномаларда қўшиб ёзиш, бажарилмаган ташувларни амалга оширилган деб расмийлаштириш, ёқилғи маҳсулотлари ва эҳтиёт қисмларини сотиб юбориш йўллари билан ўзлаштирилган.
«Ҳуқуқ» газетаси маълумотларига кўра, бундай фирибгарлик қатор шўъба корхоналарда, жумладан «1-автокорхона», «3-автокорхона», «4-автобус саройи», «5-автокорхона», «7-автобус саройи», «8-автобус саройи», «10-автобус саройи», «12-автобус саройи»да аниқланган. Суд айбдорларга нисбатан тегишли ҳукм чиқаргани айтилган.
Изоҳ (0)