VIII Респубика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида Тошкент ахборот технологиялари университети томонидан «Фото ёки видеооқимдаги шахсни таниш ва аниқлаш ахборот-қидирув тизимларининг қурилиши услубининг ишланмаси» тақдим этилади, деб хабар бермоқда «Telegraf.uz».
Ушбу лойиҳа ТАТУнинг «Ахборот хавфсизлиги» кафедрасида ишлаб чиқилган бўлиб, бинога кириш ва ундан чиқишда одамлар оқимларини кузатиш мақсадида дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланишни назарда тутади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши ташкилотлар ва корхоналардаги одамлар, жумладан, ходимлар ва нотаниш шахсларни кузатиш ва уларнинг шахсини аниқлаш имконини беради. Ҳозирда дастурнинг синов версияси ишлаб чиқилган бўлиб, аниқлаш механизмининг таъсирчанлигини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ярмарка «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида ўтказилади. Анъанага кўра қатор стендларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларга оид корхоналар тақдим этилади.
Изоҳ (0)