Осиё Чемпионлар Лигаси 1/8 финал бочқичи доирасидаги «Ас Садд» (Қатар) – «Лахвия» (Қатар) учрашувини Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб боради, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
19 май куни Доҳада бўлиб ўтадиган учрашувда Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради.
Маълумот учун, Қатарнинг «Лаҳвия» клуби “A” гуруҳида 13 очко тўплаб, биринчи ўрин билан кейинги бочқичга йўл олган. Бу гуруҳ ўйинларида Ўзбекистоннинг «Бунёдкор» клуби ҳам иштирок этганди. «Ас-Садд» иккинчи ўринни эгаллаб, нимчорак финал босқичига йўл олган “C” гуруҳида эса «Локомотив» қатнашганди.
Изоҳ (0)