АҚШнинг Техас штатидаги Уэйко шаҳрида 17 май, якшанба куни байкерлар тўдалари ўртасида отишма юз берди. Натижада 9 киши ҳалок бўлди ва 18 киши яраланди, деб хабар қилади ТАСС.
Полиция маълумотларига кўра, мотоциклчилар ўртасидаги жанжал шаҳардаги ресторанлардан бирида юзага келган. Кейин эса яқин атрофдаги автотураргоҳлардан бирида мушлашув бошланган.
Муштлашув уюштирганлар аввалига пичоқ, занжир ва резина таёқ каби совуқ қуроллардан фойдаланган, кейин эса ўт очишга тушган.
Саккиз киши воқеа жойида, яна бир киши шифохонада вафот этди. Ҳалок бўлганларнинг барчаси байкерлардир. Ҳодиса жойига етиб келган полициячиларга зиён етмади.
Изоҳ (0)