Таниқли бейс-жампер Дин Поттер ва унинг шериги Американинг Калифорния штатидаги Йосемит боғида вингсют (қанотли кийим)да сакраш чоғида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Associated Press боғ маъмуриятига таяниб.
2,3 минг метр баландликдаги тоғдан сакрамоқчи бўлган 43 ёшли Поттер ва унинг 29 ёшли шериги Грэм Хант 16 май, шанба куни бедарак йўқолди. Қидирув операцияси бошланди.
Якшанба куни эрталаб қутқарув вертолёти экипажи экстремаллар жасадларини топди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳар иккала спортчида ҳам ерга қўниш вақтида парашютлар очилмаган.
Бейсжампинг (инглизча BASE jumping) — экстремал спортнинг маҳкамланган объектлардан махсус парашют билан сакраш туридир.
Изоҳ (0)