Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ножай−Юрт тумани ички ишлар бўлимининг 47 ёшли бошлиғи Нажуд Гучигов ва 17 ёшли Луиза Гойлабиеванинг тўйида лезгинка рақсига тушди, деб хабар бермоқда «Корреспондент».
Гучигов ва Гойлабиеванинг турмуш қургани 16 май куни Грозний никоҳ саройида гувоҳлар, меҳмонлар ва журналистлар иштирокида қайд этилган бўлиб, тўй маросими Tantaналар саройида ўтказилган.
Аввалроқ, Қодиров барчани ушбу тўйга таклиф қилган эди. Келин ва куёвнинг ёшидаги фарқ туфайли ушбу воқеа кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. Россия президентининг болалар ҳуқуқлари бўйича вакили Павел Астахов келин мажбуран турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланмаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)