Бразилияда яшовчи 51 ёшли аёл ўзининг 21-фарзандини дунёга келтирди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Шифокорлар аёлни туғруқ яхши якунланмаслигидан огоҳлантирган, шунингдек, ҳомиладорлик вақтида унинг соғлиғида жиддий муаммолар кузатилган, бироқ ҳаммаси яхши якун топган.
Ҳозир аёл ҳам, унинг оғирлиги 3 килограмм, бўйи 46 сантимeтр келадиган ўғли ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда. Аёлнинг сўзларига кўра, у илк фарзандини 13 ёшида дунёга келтирган.
Изоҳ (0)