Венесуэла президенти Николас Мадуро мухолифатчилар мамлакатда зўравонлик даражаси ошиши учун жиноятчиларни молиялаштираётганини таъкидлаб ўтди, деб хабар қилади «Коммерсант».
«Менда Венесуэла ва Колумбия мухолифатларининг жиноий тўдалар билан алоқадорлигини исботловчи далиллар бор», — деди Мадуро.
Президентнинг сўзларига кўра, жиноятчилар мухолифатчиларнинг буюртмасига биноан мамлакатда тартибсизликлар бошланиши учун маълум бир шахсларни ўлдиради ҳамда бунинг тўлови сифатида наркотик ва пул олади.
Венесуэла президенти жиноий тил бириктиришларни биринчи марта очаётгани йўқ. 2015 йил бошида Каракас полицияси Венесуэла пойтахти мэри, мухолифатчиларнинг етакчиларидан бири Антонио Ледесмани қўлга олганди. У давлат тўнтаришига тайёрланишда айбланган.
Николас Мадуро АҚШнинг қўллаб-қувватлаши остида давлат ағдарилиши олдини олган. Президентнинг сўзларига кўра, Венесуэла ҳарбий ҳаво кучларининг бир қанча офицерлари президент саройига ҳаводан зарба беришни режалаштирган.
Изоҳ (0)