АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида номаълум шахслар American Iron Works компанияси раҳбари Саввас Савопулоснинг қароргоҳига бостириб кириб, уни ва оиласини ўлдириб кетди, деб хабар бермоқда «Новая газета».
Жами тўрт киши ўлдирилган: тадбрикорнинг ўзи, рафиқаси Эми Савопулос, ўғли Филипп ва хизматкор. Оилада яна икки қиз фарзанд бўлиб, улар бу вақтда пансионатда бўлган, ҳозир эса хавфсиз жойдалиги айтилган.
Қотилликдан кейин уй ёқиб юборилган. Полиция уйга бостириб кириш аломатларини аниқлаган. Жиноят Вашингтоннинг энг обрўли мавзеларидан бирида содир этилган. Савопулосларнинг уйидан атиги бир неча метр узоқликда АҚШ вице-президенти Жо Байденнинг қароргоҳи жойлашган.
Изоҳ (0)