12 май куни Қозоғистон ва Буркина-Фасо терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».
Қайд этилишича, африкаликлар ўртоқлик ўйини учун иккинчи таркиб билан келган. Олма-отада ўтказилган ўйинда ҳисоб очилмади.
Учрашувни Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқариб борганини таъкидлаш лозим.
Изоҳ (0)