Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида енгил атлетика бўйича 1998−1999 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда спортчиларимиз иккитадан олтин ва бронза медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Тошкент халқаро аэропортида енгил атлетикачиларимизни спорт жамоатчилиги, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ота-оналар кутиб олди.
Қирқдан ортиқ давлатдан уч юз эллик нафарга яқин спортчи иштирок этган чемпионатда ҳамюртимиз Сафина Саъдуллаева баландликка сакраш баҳсида Осиё чемпиони, деган номга сазовор бўлди. Мусобақанинг найза улоқтириш мусобақасида Владислав Полюнин терма жамоамизга иккинчи олтин медални келтирди.
Ёш спортчимиз Александра Юркевская еттикураш баҳсида, яна бир вакилимиз Виктория Дирдина уч ҳатлаб сакраш мусобақаларида бронза медални қўлга киритди.
Изоҳ (0)